
Украина келаси баҳоргача Американинг F-16 қирувчи самолётларини қабул қила олмайди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги вакили Юрий Игнат маълум қилди.
“Албатта, бу куз ва қишда биз Украинани F-16 самолётлари билан ҳимоя қила олмаслигимиз аллақачон аён бўлган”, деб тан олди у.
Игнатнинг қўшимча қилишича, Украина томони F-16 самолётларини етказиб бериш ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлай олишига катта умид боғлаган. Шу билан бирга, у яқин келажакда украиналик учувчилар ушбу турдаги самолётларда машғулотларни бошлашига умид билдирган.