ХАБАРЛАР

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темирйўлининг қурилиши қанчага тушиши айтилди

«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темирйўлининг қурилиши 8 млрд долларга баҳоланмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров маълум қилди.

Жапаровга кўра, ушбу темирйўл қурилишини бошлашга тайёргарлик кўриш ишлари якунланган.

«Барча жараёнлар якунланди ва бу йил биз «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темирйўли қурилиши бошланишини кутмоқдамиз. Бу бизга Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Каспий денгизини ўз ичига олган, Ўрта йўлга чиқиш имкониятини беради. У бизни денгизга, Европага – глобал ва бошқа тармоқлар, темирйўл линиялари ва денгиз йўлларига олиб чиқади. Қирғизистон ниҳоят денгизга чиқа олмаган давлат мақомини йўқотади», деган Жапаров. 

Таъкидланишича, айни пайтда темирйўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари янгиланиш босқичида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan