
“Қамчиқ” довонида DAF русумли юк машинаси бутунлай ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиялар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, воқеа бугун, 15 апрель соат 02:48 да Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 225 км “Қўшминор” маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Мазкур йўлда ҳаракатланиб кетаётган DAF русумли юк машинасининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган. Оқибатда автомашинада ёнғин келиб чиққан. Ёнғин сабабли автомашина ва унинг юкхонаси тўлиқ ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Содир бўлган ёнғин Қамчиқ Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин қутқарув экипажлари томонидан соат 03:20 да тўлиқ ўчирилган.

Маълумотларга кўра, юк машинаси Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи шахсга тегишли бўлган.