ДУНЁ

Америка “орзу”сини рўёбга чиқармоқчи бўлган яна бир фирибгар ушланди

Қашқадарёда Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судлаган Х.Ж. фуқаро Ш.О.ни 15 минг АҚШ доллари эвазига Мексика давлати орқали АҚШга ишлаш учун юборишини ваъда берган. Фуқаро Х.Ж. олдиндан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan