ЎЗБЕКИСТОН

Ангорда уйидан қувиб чиқарилган онага фарзанди қайтарилди

Тоҳир Бобуров (исм-шарифи ўзгартирилган) яхши ниятлар билан оила қуриб, бир нафар ўғил фарзандли бўлишади. Оилада келин бўлиб тушган Замира Жўраева турмуш ўртоғининг яқин қариндошлари билан доимий ўзаро келишмовчиликлар сабаб ота уйига қувиб чиқарилади. Эндигина бир ёшга кирган боласини олиб қолишади.

Ушбу масала фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судида атрофлича кўриб чиқилиб, бола она тарбиясига муҳтожлиги сабаб даъво талаби қаноатлантирилди.

Мажбурий ижро бюроси Ангор туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, жавобгар тараф бир неча огоҳлантирилди.

Суд қарори ижросини ихтиёрий бажаришдан бўйин товлагани учун Бюронинг Ангор туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тегишли соҳа вакиллари ҳамда холислар жалб қилинди. Давлат ижрочилари суд қарори ижроси таъминланиши ва бола она тарбиясига қайтарилиши лозимлиги тушунтирилган бўлса-да тан олишдан бўйин товлаб фаол қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишди. Салкам 4 соат давом этган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида бола соғ-саломат она тарбиясига олиб берилди.

Нурали Маҳмудов

Бюронинг Ангор туман бўлими давлат ижрочиси.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan