ҚИЗИҚАРЛИ

NASA Ерга хавфли астероид яқинлашаётганини эълон қилди

NASA олимларининг хабар беришича, 23 август куни Ерга яқинлашади. Яқинлашиш масофаси 6,08 миллион км бўлади. Астрономлар астероиднинг диаметрини 430-960 м оралиғида тахмин қилмоқдалар.

Астероид тезлиги 14,25 км/с ни ташкил қилади. Астероид орбитаси Ерга ҳар икки-уч йилда яқинлашади, бироқ энди яқинлашиш рекорд даражада бўлади.

Ер учун потенциал хавфли астероидлар – бу сайёра орбитасини 7,5 миллион км дан кам масофада кесиб ўтадиган, диаметри эса 100-150 метрдан ошиши керак.

Жорий йилнинг март ойида NASA  астрономлари 23 йил ичида – 2046 йил 14 февралда диаметри 49,3 м бўлган 2023 ДВ астероидининг Ер билан тўқнашув эҳтимоли кам бўлганини маълум қилган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan