ТИББИЁТ

Миср “С” гепатитига қарши дори воситаларининг ўн биринчи туркумини Ўзбекистонга юборди

Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 20-21 февраль кунлари Мисрга буюрган расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар ҳамда мамлакатимиз раҳбарининг “Гепатит С” касаллигини юз фоиз давлат ҳисобидан даволаш бўйича сайловолди ташаббуси ижроси доирасида Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги билан олиб борилган музокаралар натижаси ўлароқ, Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилаётган гепатит “С” вируси қарши “Даклатасвир” дори воситаларининг навбатдаги туркуми мамлакатимизга юборирилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Куни кеча «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси ушбу инсонпарварлик кўмагининг навбатдаги ўн биринчи туркумини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берди. Ушбу дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморлар ўртасида тақсимланади.

Кези келганда қайд этиш жоизки, Миср гепатит “В” ва “С” вирусларига қарши курашда дунё миқиёсида сезиларли муваффақиятларга эришган. Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси ушбу касалликдан бутунлай фориғ бўлган.

Миср Соғлиқни сақлаш вазири Халид Абдуғаффор жорий йил 21-30 май кунлари Женева шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 76-сессиясида бу ҳақда маълум қилган эди.

Ушбу мамлакатда “С”гепатити вирусига батамом барҳам берилгани тўғрисидаги шаҳодатнома Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Миср ҳукуматига тақдим этилиши кутилмоқда. Мухтасар қилиб  айтганда, кўп йиллар давомида ушбу касалликдан азият чеккан Миср бу  касалликни енгишга муваффақ бўлган дунёдаги биринчи давлатга айланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan