ЎЗБЕКИСТОН

Янги лойиҳалар ҳисобидан қўшимча 3 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди

Бу борада энг катта имкониятлардан бири олий даражадаги хорижий ташрифлар доирасида эришилган келишувлар ҳисобланади.

Жумладан, сўнгги икки йилда Саудия Арабистони, Франция, Венгрия, Сингапур, Миср, Германия, Хитой, Италия, Қатар ва бошқа давлатлар билан ўтказилган олий даражадаги учрашувларда жуда катта келишувларга эришилди.

Инвестиция жалб қилиш бўйича Венгрия, Покистон, Таиланд, Чехия ва Япония билан ҳамкорликда ижобий ўзгаришлар борлиги таъкидланди. Ушбу давлатлардан ўтган йили бор йўғи 40 миллион доллар инвестиция жалб қилинган бўлса, жорий йилнинг ўзида бу кўрсаткич 450 миллион долларга кўпайди.

Лекин, Миср, Эрон, Испания, Ҳиндистон ва Бельгия давлатларидаги элчилар фаолиятида ҳали натижа кўринмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Энди хорижий келишувлар доирасидаги инвесторлар билан ишлаш бўйича янги тизим жорий этилиши таъкидланди. Бунда Инвестиция вазирлигида ҳар бир янги инвесторга ҳамроҳлик қилиш учун “инвестиция менежери” лавозими ташкил этилади ва бевосита вазирга бўйсунади. Улар хорижий инвесторлар билан доимий алоқада бўлади ва келиб тушган масалаларни ҳал қилиб боради.

Инвестиция ва ташқи ишлар вазирларининг барча ўринбосарларига “инвестиция менежерлари” билан бирга шу тизим асосида жами 437 та инвестор билан амалий ишларни бошлаб, жорий йилнинг ўзида қўшимча 3 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш вазифаси қўйилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan