Uncategorized

Сурхондарёлик журналист ва блогерлар шарафланди

Термизда ҳам Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланди.

Соҳада юз берган ўзгариш ва янгиланишларнинг барчаси кейинги йилларда мамлакатимизда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, инсон қадрини улуғлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ёрқин ифодасидир. Жамиятдаги муаммо ва камчиликлар рўй-рост очиб ташланмоқда. Бу жараёнда оммавий ахборот воситалари ходимларининг иш шароитини яхшилаб, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, кадрлар салоҳиятини ошириш, турмуш даражасини юксалтириб, меҳнатларини муносиб рағбатлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 27 июн куни Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Даврон
Абдурахимов бошчилигида ҳарбий хизматчилар Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясида бир гурух соҳа ходимларини байрам муносабати билан табриклади.

Айни пайтда вилоятдаги 34 та босма даврий нашр, 2 та телевидение, 1 та радиоканал, 4 та босмахона ва нашриёт, 6 та веб-сайт, 60 га яқин матбаа корхонасида 400 дан ортиқ киши меҳнат қилмоқда. 60 га яқин давлат ва жамоат ташкилотларининг ахборот хизмати фаолияти йўлга қўйилган. Ўндан ортиқ республика оммавий ахборот воситаларининг вакиллари воҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, юз бераётган янгиликларни юртимиз аҳолиси ва дунё аҳлига тезкор етказмоқда.

Тадбирда Термиз гарнизони ҳарбий оркестори Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқларини ҳамда ҳарбий бахшилар  соха ҳодимлари учун тайёрлаб келган терма ва достонларини куйлаб байрамона кайфият улашди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,
Термиз гарнизони.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan