ДУНЁ

Испания бу ёзнинг биринчи жазирамасини бошдан кечирди

Испания ва Португалия ёзнинг биринчи иссиқ тўлқинига дуч келди. Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Пиреней ярим ороли жанубида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 44 даражадан ошади, дея хабар беради Euronews.

Испания Андалусиясидаги Севилья ва Кордоба шаҳарлари синоптиклари яқин кунларда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 44 даражагача кўтарилиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, бундай шароитда яшаш мумкин эмас.

«Ҳаво жуда иссиқ. Биз бошдан кечираётган иссиқда яшаб бўлмайди», – деди севильялик Пако.

«Уч йил олдин мен тўрт марта иссиқдан жабр кўрдим. Ишда ҳушимдан кетдим. Энди мен жуда эҳтиёткорман, бундан қўрқаман», – дейди қурувчи Мигель Анхель.

Сўнгги йилларда иссиқ тўлқинлар Европада тез-тез юз бериб, узоқроқ давом этмоқда.

2022 йил Испанияда қайд этилган энг иссиқ йил бўлган эди. Метеорологлар бу йил аввалги рекордни янгилаши мумкинлигини тахмин қиляпти. Ёз эндигина бошланди, бироқ 2023 йилнинг баҳорида мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 35 даражадан ошган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan