ДУНЁ

Ироқ Президенти парламент сайловларига шама қилди

Ироқ Вакиллар кенгаши (парламент)да муддатидан илгари сайлов ўтказиш мамлакатда юзага келган сиёсий инқироздан чиқиш йўли бўлади. Бу ҳақда Президент Барҳам Солиҳ баёнот берди.

“Ҳозир Ироқда содир бўлаётган воқеалар ҳукумат тизимини ва бугунги вазиятни ўзгартиришга қодир эмаслиги билан боғлиқ чуқур сиёсий инқироздир”, деди у.

 Солиҳ мамлакат “бошқарув тизимидаги таркибий нуқсонлар бартараф этиладиган жиддий ислоҳотга муҳтож”лигини тан олди. Президент Конституцияга ўзгариш киритиш зарурлигигига ишонч ҳосил қилгани ва яқинда келажакда ушбу режани амалга оширишга киришиш лозимлигини таъкидлади.

Ироқ етакчиси сиёсий кучлар ўртасида келишувга эришиш учун умуммиллий мулоқотни бошлаш чақириғини қўллаб-қувватлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan