ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистон BEPS лойиҳаси бўйича OECD халқаро инклюзив дастурига қўшилди

Ўзбекистон солиқ тўлашдан бўйин товлашга қарши курашиш, шунингдек, офшор ҳолатларни қисқартириш бўйича халқаро ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди, дейилади Солиқ қўмитасининг хабарида. 

BEPS режаси бўйича OECD ташаббусига қўшилиш  ва янги халқаро солиққа тортиш механизми – Two-Pillar Solution – га қўшилиш орқали Ўзбекистон иқтисодиётни рақамлаштириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган солиқ муаммоларини ҳал этиш ва трансмиллий компаниялар томонидан солиқлар рўйхатдан ўтган жойида эмас, балки даромад олиш жойи бўйича адолатли улушини тўлашини таъминлаш мажбуриятини олди.  

Республика солиқ сиёсатининг изчиллигини яхшилаш, солиқ базасини яширишга қарши курашиш, трансферт нархларини назорат қилиш ва шаффофроқ солиқ муҳитини яратиш бўйича  BEPS пакети доирасидаги мажбуриятларни амалга ошириш учун техник ёрдам олади.  

Маълумот учун:  BEPS (Base Erosion and Profit Shifting) – Солиқ базасини камайтириш ва даромадларни яширишга қарши курашиш бўйича ҳаракатлар режаси ҳисобланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan