ЎЗБЕКИСТОН

Энг яқин сайлов участкаси ҳақида маълумот берувчи интерактив харита ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Президент сайловларида бошқа давлатларда яшовчи ватандошларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишни таъминлаш мақсадида мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та участка сайлов комиссияси фаолият кўрсатмоқда, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА.

Сайлов участкалари ишини элчихоналар маслаҳатчилари ва ходимлари, консуллар ҳамда ватандошлар амалга оширади.

Ахборот агентлиги томонидан хорижий давлатларда тузилган сайлов участкалари манзиллари кўрсатилган интерактив харитаси ишлаб чиқилди. Овоз бериш учун энг яқин сайлов участкаси ҳақидаги маълумотни юқорида кўрсатилган ҳаволадан олишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича ўтказилган референдум чоғида «Дунё» ахборот агентлиги томонидан ишлаб чиқилган интерактив харитасидан хориждаги юз минглаб фуқароларимиз фойдаланган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan