Uncategorized

Саудия Арабистонига Ҳаж зиёратини адо этиш учун 1,5 миллионга яқин зиёратчи келди

1,5 миллионга яқин хорижлик зиёратчилар Ҳаж зиёратини адо этиш учун Саудия Арабистонига етиб келди, дея хабар беради Тhе Аrab News.

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги маълумотларига кўра, бу йил хорижлик зиёратчилар учун Ҳаж нархи 39 фоизга арзонлаштирилган. Вазирлик бу йил Ҳаж зиёратига борувчи зиёратчилар сони пандемиядан олдинги даражага қайтишини кутмоқда.

Саудия Арабистони Қизил Ярим Ой Жамияти зиёратчиларга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун 2300 дан ортиқ кўнгиллини юборади, деб хабар беради Аl Аrabiya.
Қизил Ярим Ой Жамияти маълумотларига кўра, 2200 дан ортиқ тиббиёт ходимлари фавқулодда вазиятлар юзага келганда зиёратчиларга ёрдам беришга тайёр. Шунингдек, 240 дан ортиқ ер ва ҳаво тез ёрдам машиналари ҳам тайёр ҳолатда бўлади.

Саудия ҳукумати томонидан коронавирус пандемияси сабабли карантин чекловлари киритилгунга қадар ҳар йили тахминан 2,6 миллион киши Ҳаж зиёратини адо этган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan