САЛОМАТЛИК

Инсультни даволашнинг янги усули топилди

Лос-Анжелесдаги Калифорния университети олимлари ўткир ишемик инсультни даволашда янги ёндашувни ишлаб чиқишди. У электр мия стимуляциясига асосланган.

HD C-tDCS деб аталадиган ёндашув илгари маълум неврологик ва психиатрик ҳолатларни даволаш учун ишлатилган инвазив бўлмаган электр стимуляциясининг бир тури. Мутахассислар электр токининг миядаги қон оқимига таъсир қилишини пайқашди. Кейин улар миянинг инсультдан зарарланган қисмларига қон оқимини ошириш, шунингдек, мия тўқималарини шикастланишдан ҳимоя қилиш учун HD C-tDCS дан фойдаланиш мумкинлигини таклиф қилишди.

Тадқиқотда қон кетиш бошланганидан кейин 24 соат ичида касалхонага ётқизилган ўткир инсультни бошдан кечирган ўн нафар бемор иштирок этди. Етти бемор HD C-tDCS орқали даволанди ва уч нафарида сохта стимуляция амалга оширилди.

Натижалар шуни кўрсатдики, HD C-tDCS билан даволанган иштирокчилар ўртача ҳисобда инсультнинг ядросини ўраб турган мия тўқималарининг тахминан 66 фоизини тежашга муваффақ бўлишди. Шунингдек, қон кетиш жойида қон оқими ҳам яхшилаган, деб хабар беради lenta.ru.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan