СПОРТ

ЖЧ U-20: Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг нимчорак финалдаги рақиби аниқ бўлди

Аргентинада бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3-тур доирасидаги навбатдаги ўйинлардан кейин Ўзбекистон вакилларининг плей-оффдаги илк рақиби маълум бўлди.

С гуруҳида Колумбия Сенегал билан дуранг ўйнади (1:1) ва пешқадам сифатида плей-офф босқичга чиқди. Япония эса 68-дақиқада камчиликда қолган Исроилга ютқазиб қўйди (1:2). 

Натижада ушбу гуруҳда 2-ўринни эгаллаган Исроил Ўзбекистоннинг 1/8 финалдаги рақибига айланди. Жамоалар ўртасидаги беллашув 30 май куни бўлиб ўтади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan