ҚИЗИҚАРЛИ

10 февралга доир қизиқарли маълумотлар

Данғара тумани ташкил этилган кун

Фарғона вилояти Данғара тумани. Вилоятнинг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган. 1939 йил 10 февралда ташкил этилган (1962 йил 24 декабрда Поп тумани билан бирлаштирилган. 1970 йил 7 декабрда қайта тузилган). Асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, татар, рус ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Маркази – Данғара шаҳарчаси.

 

Сирдарё тумани ташкил этилган кун

Картинки по запросу "сирдарё тумани"
1939 йил 10 феврал – Сирдарё тумани ташкил этилган кун

Сирдарё тумани. Вилоятнинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган. 1939 йил 10 февралда ташкил этилган. Асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус, татар, корейс ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Маркази – Сирдарё шаҳри.

 

Умумхалқ ҳашари йўли билан Фарҳод ГЭС қурилиши бошланган кун

1943 йил 10 февраль – умумхалқ ҳашари йўли билан Фарҳод ГЭС қурилиши бошланган

Фарҳод ГЭС – Сирдарёнинг ўрта оқимида, Фарҳод гидроузелида жойлашган гидроэлектр станция. “Ўзбекэнергия” давлат-акциядорлик компанияси таркибидаги шўъба корхона. ГЭС қурилиши 1943 йил 10 февралда умумхалқ қурилиши сифатида – ҳашар йўли билан бошланган. 1948 йил 1-гидроагрегати ишга туширилган, 1949 йил июнь ойидан ўрнатилган умумий қуввати 126 МВт бўлган 4 та гидроагрегатли станция тўла қувват билан ишлай бошлади. 1951 йилда саноат фойдаланишига қабул қилинди. Сирдарё вилояти шаҳар ва туманларини, шунингдек, “Бекободцемент”, “Ўзбекистон металлургия комбинати” каби йирик корхоналарни электр энергияси билан таъминлайди. Ўрта Осиё Бирлашган энергетика тизими (“Энергия” бирлашган диспетчерлик маркази)га уланган.

Австралияда Қироллик регатаси спорт байрами
10 февраль – Австралияда Қироллик регатаси спорт байрами

Қироллик регатаси Австралиянинг Хобарт худудида (Тасмания штати) 1838 йилда биринчи марта ўтказилган. Шундан сўнг Австралиянинг энг машҳур тадбирларидан бири ва Тасманиянинг қадимий спорт беллашуви бўлиб қолди. Регата уч кун давомида ўтказилиб, февралнинг иккинчи сешанба кунида тугайди. Беллашув пайтида Дервент дарёсида кемалар қатнови тўхтатилади. Бу тадбирнинг бошланишига 200 йиллар аввал Тасмания губернатори Сэр Жон Франклин сабабчи бўлган. Франклин барча томошабинларни текин озиқ-овқатлар билан таъминлаган ва бу маросим ҳозирги кунгача сақланиб қолган. Шунда губернатор февралнинг иккинчи душанба кунини расмий байрам куни деб эълон қилган ва ҳозирги кунгача бу қадимий, оммавий Австралия байрами ҳисобланади. Регата машҳур Regatta Cround ҳудудида ўтказилиб, ҳозирда бу ерда ҳалок бўлган тасманийликларга бағишланган ҳарбий мемориал жойлашган.