ҚИЗИҚАРЛИ

Халқаро кимёгарлар куни муборак!

Ҳар йили май ойининг охирги якшанбасида нишонланадиган ушбу кун кимё саноати ва фани ходимларининг касб байрами ҳисобланади. Бу байрам, МДҲ га кирувчи – Россия, Украина, Белорус, Қозоғистон, Ўзбекистон ва бошқа давлатларда кенг миқёсда нишонланади. Aнъанага кўра, кимёгарлар куни, одатда, май ойининг сўнгги якшанбасида байрам қилинади. Бу йилги Кимёгарлар куни май ойининг сўнгги кунига тўғри келди. Aйтиш жоизки, мазкур касб байрами 1965 йилдан бери нишонлаб келинади.  Москва давлат университети талабалари томонидан 1966 йилда таклиф этилган ғояга кўра, кимёгарлар куни ҳар йили Менделеев кимёвий элементлар даврий жадвалидаги элементлардан бири номи остида нишонланиш анъанаси юзага келган. Дастлаб даврий жадвалдаги 1 элемент Водород номи остида байрам қилинган бўлса, бу йилга келиб эса, туғилган куни нишонланаётган элемент – Цезийдир.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan