СПОРТ

«Сурхон» бугун навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушади

Тошкентда навбатдаги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган жамоамиз 6-февраль куни Навоийнинг «Қизилқум» жамоасига қарши майдонга тушиб, йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бугун жамоамиз навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда «Сурхон» ПФК матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу сафарги спарринг рақиб Суперлига жамоаси Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси бўлади.

08.02.2020. Ўртоқлик учрашуви:

«СУРХОН» – «СЎҒДИЁНА»

Соат: 12:00

Стадион: «Дўстлик».