ХАБАРЛАР

Қирғизистонда терорчилик ташкилотининг Истанбул бўлимига алоқадор ўзбекистонлик эркак ва аёл ушланди

Қирғизистонда «Тавҳид ва жиҳод Катибаси» терорчилик ташкилотининг Истанбул бўлимига алоқадор икки нафар ўзбекистонлик шахс ушланди. Бу хақида Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар бермоқда.

2023 йил 17 апрель куни Ўзбекистонфуқаролари «М.З.» ва «М.Ф.» сохта ҳужжатларни қўлга киритиш мақсадида Қирғизистон Республикаси давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган. Улар ноқонуний йўллар билан мамлакатга кириб, сохта ҳужжатлар билан чиқиб кетишни режалаштирган. Айни пайтда уларга нисбатан тергов ишлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan