ЎЗБЕКИСТОН

РАМАЗОН ҲАЙИТ БАЙРАМИ АРАФАСИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БИР ГУРУҲ МАҲКУМЛАР МАНЗИЛ-КОЛОНИЯСИДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ

Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман суди томонидан 41-сон манзил колониясида озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб келаётган 22 нафар маҳкумларни ўталмай қолган жазо муддатини енгилроғи билан алмаштириш ҳамда 5 нафар маҳкумларни жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш юзасидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди.

Мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар жадаллик билан амалга ошириб келинмоқда.

Суд-ҳуқуқ соҳасида конституциявий талаблар асосида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар туфайли аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатлари тўла таъминланмоқда.

Зеро, ушбу ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад шу муқаддас заминда яшаётган ҳар бир инсонни рози қилиш, уларнинг эзгу орзуларини рўёбга чиқариш, пировардида инсонпарварлик тамойилларига асосланган демократик жамиятни барпо этишдан иборатдир.

Суд-ҳуқуқ тизимида амалга ошириладиган барча ишлар замирида қонун устуворлигини таъминлаш, одил судловга эришиш каби эзгу ғоялар ётади. Айнан инсон ва адолатли суд ўртасидаги ўзаро муносабатларда қонунийликни ва адолатни таъминлайдиган ҳаракатлар замирида халқимизнинг осойишта ҳамда рози бўлиб яшаш ҳуқуқи турибди.

Инсонпарварлик тамойилига таяниб, Рамазон ҳайити байрами арафасида 41-сон манзил колониясида жазо муддатини ўтаб келаётган, ҳақиқатда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва жазо ўташ даврида интизомий жазога тортилмаган, тузалиш йўлига ўтган, манзил-колонияси томонидан ўрнатилган тартиб-қоидаларга тўлиқ роия қилган, ўзининг ҳулқини ижобий томонга ўзгартирган 5 нафар маҳкумлар ўталмай қолган жазо муддати Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари озод этилган бўлса, 22 нафар маҳкумларни ўталмай қолган жазо муддати Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 74-моддасига асосан енгилроғи билан алмаштирилди ва маҳкум манзил-колониясидан озод қилинди.

Суд томонидан инсонпарварлик тамойили қўлланилган шахсларнинг 3 нафари аёллар бўлса, 24 нафари эса эркаклардир.

Бу билан суд, содир этган жиноятининг оқибатларини тўла англаб етган ва ахлоқан тузалиш йўлига ўтган маҳкумларга имкон берилганлиги ҳалқимизнинг кечиримлилик ва бағрикенглик каби азалий қадриятларининг руёбга чиқарилиши билан бир қаторда жазодан озод этилган шахсларнинг жамиятда ўз ўрнини топишда, оила аъзолари, фарзандлари, шунингдек жазодан озод қилинган шахсларнинг оилаларда тинчлик-хотиржамликни таъминлаш билан бирга, эл-юрт тарақиёти учун муносиб хисса қўшишларига яна бир имкон яратди.

Асқар Қудратов, Сурхондарё вилоят суди Жамоатчилик ва
ОАВ билан алоқалар бўйича бош консултанти

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan