ЎЗБЕКИСТОН

Расмий саҳифаларни юритишнинг аҳамияти

Ўзбекистонда жамоатчилик билан алоқалар, халқ билан мулоқот муҳим ижтимоий институтга айланмоқда. Жамоатчилик фикри – фуқаролик жамиятини ўзида акс эттирадиган бамисоли бир кўзгу эканлиги ҳаётда ўз исботини топмоқда.

Суд ва бошқа органлар ҳужжатлари сўзсиз ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган тадбирлар оммавий ахборот воситалари, хусусан, интернет нашрларда кенг ёритиб келинмоқда. Бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар билан ҳамкорликда муҳим режалар амалга ошириб келинмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармасида, Бюронинг бўлим бош инспектори Ш.Исмаилов, оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик вакиллари ҳамда Термиз шаҳридаги юридик техникум талабалари иштирокида “Ижтимоий тармоқларда ташкилот расмий саҳифалари юритилишининг самарали усуллари» мавзусида семинар ташкил этилди.

Бугунги дунёда ижтимоий тармоқлар, давлат органлари ва ташкилотлари фаолият самарадорлигини ошириш, мақсадли аудитория билан мулоқот қилиш, ташкилот имижини кучайтириш учун муҳим восита сифатида аҳамиятга эга бўлмоқда.

Шу маънода, Бюро органларида суд ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ижросини таъминлаш ва соҳада амалга оширилаётган ишлар борасидаги тарғибот тадбирлари ижтимоий тармоқлар орқали ҳамда Бюронинг “mib.uz” расмий интернет сайти, шунингдек, “Facebook”, “Instagram”, “Twitter”, “Telegram” саҳифаларда бир қатор янгиликлар ёритилмоқда ва “Mib Eksperti” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси” “@Prokuratura__byurosi” аккаунтлари орқали жамоатчилик фикрлари мунтазам равишда ўрганилиб, мулоқотлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, Семинар қатнашчиларига Бюро органларида амалга оширилаётган ишлар, Давлатимиз раҳбарининг соҳага оид қабул қилинган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва унда белгилаб берилган вазифалар ҳамда янгиликлар ҳақида ҳам тушунчалар берилди.

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олишди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари билан биргаликда Сурхондарё вилояти тарихи ва маданияти музейига экскурсия ташкил қилиниб, унда вилоят тарихи ва маданияти билан яқиндан танишилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan