ХАБАРЛАР

Андижон ҳокимининг ишдан олингани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов лавозимидан озод қилингани ҳамда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Каримов Дилшодбек Абдумаликович тайинлангани ҳақида хабарлар тарқатилди.

Таъкидланишича, айни пайтда мазкур хабар расмий манбалар томонидан эълон қилинмаган.

«Ахборот ресурсларидан ҳаққонийлиги тасдиқланмаган, асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраб қоламиз», дейилади хабарда.

Маълумот учун, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan