ХАБАРЛАР

Исроил Ғазода ўлдирилган аскарлари сонини маълум қилди

Ғазода қуруқликдаги операция давомида Исроил армиясидан қурбон бўлганлар 61га етди. Бу ҳақида ЦАХАЛ матбуот хизмати сайтида эълон қилинди.

Унга кўра, 18 ноябрь куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати тарафдорлари билан бўлган жангларда яна уч аскар ҳалок бўлган. Улар секторнинг шимолида ўлдирилган.

Умумий олганда 7 октябрдан бери Исроил армиясида жами қурбонлар сони 383 нафарни ташкил этади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan