
Жиноятчилар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг сотувчидан харидоргача етказиб беришда интернет-дўконларининг веб-сайт манзиллари тасвирланган граффити усулида ёки QR-кодли варақалар тарқатиш йўли билан реклама қилишмоқда.
Тошкент ҳудудида олиб борилаётган “Долзарб 15 кунлик” тезкор-профилактик тадбирлари давомида 6-10 апрель кунлари 102 та ноқонуний ҳолатлари аниқланиб, уларга чек қўйилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган моддаларнинг умумий миқдори 384,7 граммни ташкил этди, шундан 192,02 грамм гиёҳвандлик воситалари, 192,68 грамм синтетик моддалардир. Тадбир давомида 701 дона кучли таъсир этувчи воситалар аниқланиб, ўрнатилган тартибда олиб қўйилган.
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни яшириш орқали сотиш (“Закладка”) билан боғлиқ 74 та холат аниқланди.
1 775 тадан ортиқ «наркограффити» ёзувлар аниқланиб, барчаси ўчиртирилди. Бу йўналишдаги тадбирлар давом этмоқда.