СПОРТ

Рақибим мени ҳайрон қолдирди – Исроил Мадримов

Аввал хабар берганимиздек, АҚШнинг Сан-Антонио шаҳрида ўтказилган профессионал бокс оқшомида икки нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилиб турли хил натижа қайд этди. Жумладан, Исроил Мадримов мезбон спортчи Рафаэль Игбоквени тўлиқ жангда мағлуб этган бўлса, WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев ҳакамлар қарорига кўра, филиппинлик Марлон Тапалесга имкониятни бой берди.

Баҳслар якунлангач, Исроил Мадримов QALAMPIR.UZ’га Игбоквега қарши жанг бўйича фикрларини билдирди.

“Рақибимга тўхталадиган бўлсак, у анча чидамли йигит экан. Уни бу даражада иродали деб ўйламагандим, чунки у охирги жангида нокаут бўлганди, бироқ менга қарши жангда охиригача курашди. Тўғрисини айтсам Игбокве мени ҳайрон қолдирди”, дейди Мадримов.

Шундай қилиб Мадримов профессионал боксдаги 10-ғалабасини қўлга киритди. Ўзбекистонлик боксчи охирги жангини ўтган йилнинг июль ойида ўтказганди. Игбоквега қарши жанг унинг профбоксдаги фаолиятида узоқ танаффус бўлмаслигини олдини олиш учун ташкил этилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan