СПОРТ

Париж-2024. Ўзбекистон Олимпиада тарихидаги илк очкосини қўлга киритиб, турнир билан хайрлашди

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси гуруҳнинг сўнгги ўйинида Доминикан Республикасига қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади.

Иккинчи бўлим бошида Доминикан футболчиси Рафаэл Нуньес ҳисобни очди. 58-дақиқада эса Алишер Одилов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Қолган дақиқаларда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди ўйин 1:1 ҳисоби билан якунланди. 

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Миср Испанияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

3-турдан сўнг C гуруҳида вазият қуйидагича кўриниш олди:

Ушбу дуранг натижа ўйин якунига қадар ўзгармади ва Ўзбекистон олимпия жамоаси мусобақа тарихидаги илк очкосини қўлга киритиб, гуруҳда 4-ўринда қолди ва турнирдаги иштирокини якунлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan