Тошкентдаги «Ҳумо арена»да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
IBA расмий сайтида 8 май куни рингга чиқадиган боксчилар рўйхати эълон қилинди. Улар орасида ўзбекистонлик боксчилар ҳам бор.
Бугун рингга кўтариладиган ўзбек боксчилари:
-54 кг: Ойбек Жўраев – Тамир Галанов (Сербия) (Б ринг, 14:55дан сўнг)
-92 кг: Лазизбек Мулложонов – Гиорги Тчигладзе (Грузия) (А ринг, 16:10дан сўнг)
-48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев – Санжар Ташкенбай (Қозоғистон) (Б ринг, 18:10дан сўнг)
-60 кг: Мужибилло Турсунов – Муҳаммад Ҳамуд (Марокаш) (Б ринг, 19:10дан сўнг)
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев – Сагиндик Тагамбай (Қозоғистон) (А ринг, 20:10дан сўнг)