ХАБАРЛАР

13-14 апрель кунлари Ўзбекистонда жазирама иссиқ бўлади

13 апрель куни шимол, жануб вилоятлари билан бир қаторда Бухоро ва Навоий вилоятларида кундуз куни ҳаво ҳарорати +37 даражагача кўтарилади. 14 aпрель куни водий ва Тошкент вилоятларида ҳам ҳарорат +37 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилмоқда. Ҳудудлар кечимида об-ҳаво қуйидагича:

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 12-13 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 14 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат  12 апрелда кечаси 7-12°, кундузи 25-30°, 13 апрелда кечаси 9-14°, кундузи 32-37°, 14 апрелда кечаси
13-18°, кундузи 20-25°бўлади.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.  Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-14 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12 апрелда кечаси 10-15°, кундузи 28-33°, 13 апрелда кечаси 12-17°, кундузи 32-37°, 14 апрелда кечаси 13-18°, кундузи 32-37°бўлади.

ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-14 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12 апрелда кечаси 7-12°, кундузи 22-27°, 13 апрелда кечаси 10-15°, кундузи 27-32°, 14 апрелда кечаси 13-18°, кундузи 30-35°, баъзи жойларда 37°гачабўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-14 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12 апрелда кечаси 10-15°, кундузи 28-33°, 13 апрелда кечаси 12-17°, кундузи 32-37°, 14 апрелда кечаси 15-20°, кундузи 32-37°бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12 апрелда кечаси 6-11°, кундузи 22-27°, 13 апрелда кечаси 8-13°, кундузи 25-30°, 14 апрелда кечаси 13-18°, кундузи 32-37°бўлади.

РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-14 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 12 апрелда 12-17°, 13-14 апрелда 20-25° гача кўтарилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan