ХАБАРЛАР

Тошкентда она ва бола вафот этгани тасдиқланди. Ўлим сабаби аниқланмоқда

Кеча, 7 апрель куни соат 21:15 да Миробод туманида жойлашган уйнинг бирида 25 ёшли аёл ва унинг 8 ойлик ўғли вафот этганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Марҳумларнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида кеча, 7 апрель куни она ва бола ис газидан заҳарланиб, вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan