ХАБАРЛАР

Саудия фуқароларини Ливанни тарк этишга чақирди

Саудия Арабистонининг Байрутдаги элчихонаси Фаластиннинг Айн ал-Ҳилвеҳ қочқинлар лагеридаги қуролли тўқнашувлар сабабли қироллик субъектларини Ливанни тарк этишга чақирди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

“Саудия Арабистонининг Ливан Республикасидаги элчихонаси қуролли тўқнашувлар кузатилаётган ҳудудларда бўлиш хавфи ҳақида огоҳлантиради, шунингдек, фуқароларни Ливан ҳудудини зудлик билан тарк этишга чақиради”, дейилади дипломатик миссия ўзининг Х (собиқ Twitter)да эълон қилинган баёнотида.

Қироллик Ливаннинг айнан қайси ҳудудларидан ўз фуқароларига қочишни маслаҳат бераётгани ҳақидаги маълумотлар ҳозирча мавжуд эмас.

Шунингдек, элчихона Саудия Арабистони фуқароларига Ливанга саёҳат тақиқига риоя қилиш кераклигини эслатган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan