ХАБАРЛАР

Дунёдаги энг оғир велосипед намойиш этилди

Велосипед педал воситасида ҳаракатланади. Оғирлиги – 2177 килограмм. Узунлиги 5 метрдан ошади. У металл рамага эга бўлиб, ғилдиракларида улкан трактор шиналари ўрнатилган.

Бу велосипед Kleine Johanna деб номланади, яъни немисчада “Кичик Йоханна” деган маънони англатади.

Бу ажойиб велосипед германиялик пайвандчи, фабрикаси Себастьян Бойтлер томонидан ясалган. 2023 йил март ойида Германия рекордлар институти (Гиннеснинг рекордлар китобининг маҳаллий бир тури) уни дунёдаги энг оғир велосипед деб тан олди.

2011 йилда касал бўлиб қолганидан сўнг мустақил тарзда ихтирочилик кўникмаларини эгаллаган. Ихтирочининг айтишича, унинг хаста экани одатий иш топишига халақит бермоқда. Бекорчилик унинг учун эмаслиги сабабли, у чиқиндилар уюмидан нарсалар йиғади – асосан велосипед.

Бойтлернинг айтишича, у орзусини металлар асосида амалга оширмоқда. У ўз ижод маҳсулини сотмайди. Гаражда сақлаш жойи тугагач ёки унга янги қисмлар керак бўлганда, у эски лойиҳаларини кўриб чиқади ва уларни қисмларга ажратади. У кўпгина мумтоз санъат асарларига қараганда қисқароқ муддат фойдаланишга мўлжалланган функционал санъат намуналарини яратади.

Kleine Johannaни ясаш борасидаги ишлар 2020 йилда бошланган ҳамда 2022 йилда якунига етказилган. Велосипед тепаликдан тушганда максимал тезлиги 18 км/соатга етиши мумкин, дейилади mail.ru сайтида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan