ДУНЁ

Канадада дўл туфайли юз минглаб одамлар электрсиз қолди

Канаданинг икки провинциясида Пасха байрами арафасида дўл ва қор туфайли юз минглаб одамлар электрсиз қолди, деб хабар беради The Globe and Mail.

Квебек ва Онтарио провинциялари ноқулай об-ҳаво туфайли электр энергиясидан маҳрум бўлди. Hydro-Québec веб-сайтига кўра, Квебекда маҳаллий электр тармоғининг 780 мингга яқин мижози электр таъминотисиз қолди.

Уларнинг аксарияти Монреалда, шунингдек, Монтережи ва жануби-ғарбидаги Утауэ провинцияларида истиқомат қилади. Узилишлар Hydro-Québec компаниясининг 4,5 миллион мижозларининг тахминан 17 фоизига таъсир кўрсатди.

«Электр таъминотининг узилиш сабаби ёғингарчилик ва кучли шамолдир», – деди Hydro-Québec вакили Габриэл Лебланc.

Унинг сўзларига кўра, кучли шамол дарахтларни қулатган, улар электр симлари узилишига олиб келган бўлиши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan