СИЁСАТ

Сурхондарёда Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи округ комиссияси иш бошлади

Кеча Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 9-Сурхондарё вилояти округ комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Округ комиссияси раиси  Абдусалом Хўжақулов бошқариб борган йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартдаги ҳамда Сенатининг 14 мартдаги қарорларига кўра, жорий йил 30 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдуми ўтказилиши таькидланди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 16 март куни ўтказилган мажлисида референдумни ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегараси доирасида 14 та референдум округи тузиш тўғрисида қарор қабул қилингани қайд этилди.

Референдумга доир қонунчиликка кўра, референдум ўтказувчи округ комиссияси аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари тавсияси асосида Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланди. Ўз навбатида, Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида ҳам Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 9- Сурхондарё вилояти округ комиссияси аъзолигига номзодлар тавсия этилган. Шундан келиб чиқиб, референдум ўтказувчи 9-Сурхондарё вилояти округ комиссияси аъзолигига ҳамда референдумларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролар орасидан комиссия раиси, ўринбосари, котиби ва 21 нафар аъзо номзоди депутатлар томонидан маъқулланган эди. 

Йиғилишда комиссия аъзолари томонидан зарур ташкилий масалалар кўриб чиқилиб, округ комиссияси аъзоларига аъзолик гувоҳномалари топширилди.  Шунингдек, референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича иш режаси, комиссия аъзоларининг вазифалари тақсимланиб, тайёргарлик кўриш даврида округ сайлов комиссияси аъзоларининг навбатчилик жадвали белгиланди.

Бундан ташқари округ комиссияси аъзоларининг вазифалар тақсимоти,  иш ҳужжатлари номенклатураси,  округ комиссияси айрим аъзоларини референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод этиш каби муҳим масалалар муҳокама этилиб,тегишли қарорлар қабул қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan