ДУНЁ

Франция Сенати пенсия ислоҳоти матнини қабул қилди

Франция парламентининг юқори палатаси – Сенати кеча ҳукумат таклиф қилган пенсия ислоҳотини мамлакат бўйлаб январь охиридан бери давом этаётган норозилик намойиши асносида маъқуллади. Бу ҳақда Бош вазир Элизабет Борн ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай ёзди:

– Юзлаб соат давом этган баҳс-мунозарадан сўнг Сенат пенсия ислоҳоти матнини қабул қилди. Бу пенсия бўйича сиёсатимиз келажагини таъминлайдиган ҳал қилувчи босқич эди. Ислоҳот тез орада якуний қарор билан тўлиқ кучга киради.

Мазкур қонун лойиҳасини 195 сенатор маъқуллади, 112 ноиб қарши овоз берди.

Навбатдаги босқичда қуйи палата – Миллий ассамблеянинг 7 нафар депутати ва 7 сенатордан иборат қўшма комиссия лойиҳанинг якуний шаклини келишиб олиши лозим.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan