СИЁСАТ

Фурқат Сиддиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси этиб тасдиқланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сиддиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси этиб тасдиқланди.

Сенат 3 март куни Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимига ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Фурқат Сиддиқов номзодини маъқуллади.

Фурқат Сиддиқов 1971 йил 7 февраль куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1993 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини UzDaewoo Electronics қўшма корхонаси катта мутахассиси сифатида бошлаган.

2015—2020 йилларда Ўзбекистоннинг Покистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси, 2020—2022 йилларда ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. У 2022 йилнинг 14 ноябридан бери ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan