ЎЗБЕКИСТОН

Бугун, 28 февралдан ёввойи ҳайвонлар ва қушларни овлаш мавсуми тўхтатилади

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июндаги “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонунда белгилаб қўйилган тартиб – қоидаларга мувофиқ, жорий йилнинг 28 февралидан мамлакатимизда ёввойи ҳайвонларни ва қушларни овлаш учун ов мавсуми якунланди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги инспекция бошлиғи Адҳам Қурбонов хабар берди.

Шу муносабат билан барча овчилар ов йўлланмаларини 10 кун муддатда Ўзбекистон Овчи ва балиқчилик спорти бирлашмалари ва унинг ҳудудларидаги бўлинмаларига қонунда белгиланган тартибда топширишлари сўралади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan