ТИББИЁТ

ЖССТ: Дунёда ҳар икки дақиқада бўлажак она вафот этади

Дунёда ҳар икки дақиқада ҳомиладор ёки туғуруқ арафасидаги аёл вафот этади. Бу ҳақда ЖССТ томонидан тайёрланган “Оналарда ўлим ҳолатлари тенденцияси” ҳисоботида сўз боради, деб ёзади zamon.uz.

Хусусан, 2020 йилда шу каби 287 минг ҳолат қайд этилган. 2000-2015 йилларда экспертлар оналар ўлими камайганини таъкидлашган.

Аммо 2016-2020 йилларда бу кўрсаткич Европа ва Шимолий Америкада 17 фоизга, Лотин Америкаси ва Кариб денгизи ҳавзасида 15 фоизга ошган.

Ўлим ҳолатлари қашшоқ ва низоли минтақаларда, айниқса, баланд. Масалан, 2020 йилда барча оналар ўлим ҳолатларининг 70 фоизи Саҳройи Кабир жанубидаги Африка давлатларида аниқланган.

ЖССТ Бош директори Тедрос Аданом Гебрейесуснинг сўзларига кўра, малакали тиббий хизматга имконияти йўқ аёллар учун ҳомиладорлик “ўта оғир ва хавфли синов” бўлиб қолмоқда.

ундан ташқари, туғуруқдан кейин аёлларнинг 1/3 қисми базавий ёрдам олмайди. Шунингдек, 270 миллион хотин-қизлар репродуктив саломатлик бўйича замонавий методлардан фойдаланиш имкониятидан маҳрум.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan