
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда халқаро йўналишларда белгиланган график асосида 15 192 та авиапарвоз амалга оширилган.
2022 йилда халқаро йўналишларда бир кунда ўртача 41 та авиапарвозлар кузатилган.
2022 йилда Ўзбекистонда маҳаллий йўналишларда 6345 та авиапарвозлар амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида хориждан қиймати 633,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 13 та самолёт импорт қилган.