ДУНЁ

Францияда ўқувчи дарс вақтида ўқитувчини ўлдирди

Франциянинг Сен-Жан-де-Люз шаҳрида ўрта мактаб ўқувчиси испан тили ўқитувчисини пичоқлаб ўлдирди, дея хабар беради Le Figaro нашри.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, воқеа бугун эрталаб дарс вақтида содир бўлган.

Расмийлар полиция ва маҳаллий прокуратура воқеа жойида эканлигини тасдиқлади.

Ҳужум қилган шахс қўлга олинган. Хусусий католик муассасаси бўлган мактабнинг кириш ва чиқиш йўллари тўсиб қўйилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум эрталаб соат 10:00 атрофида испан тили дарси вақтида содир бўлган. Ишга яқин манбанинг Le Figaro нашрига айтишича, ҳужумни амалга оширган 16 ёшли ўқувчи тунда испан тили ўқитувчисини ўлдиришни сўраган «овозларни эшитган».

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan