ЎЗБЕКИСТОН

Сарҳисоб, таҳлил ва келгуси вазифалар белгилаб олинди

Бугун “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлим бошқарувининг 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширилган ишлар натижаси ҳамда 2023 йилда белгиланган иш режасини амалга ошириш юзасидан  кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган маҳалла институти тизимида олиб борилаётган ишлар сарҳисоби, тизимда мавжуд муаммолар ечими, ўтган йилда амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрда “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-269-сонли Фармонига мувофиқ, давлат органларининг соҳага оид бўлмаган вазифаларини қисқартириш ва фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали уларнинг тузилмаси ўртача 15 фоизга мақбуллаштирилиши, шунингдек, 26 та давлат органлари ва ташкилотларида 40 та раҳбар ўринбосарлари лавозимлари қисқартирилганлиги белгиланди.

Бунинг натижасида, фуқароларнинг ўзини бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи давлат органи бўлган Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги қисқартирилиб, Камбағаликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига бириктириш орқали тегишли ўзгартириш белгиланди.

Албатта бу ўзгартириш ва имтиёзлар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва фонд тасарруфидаги тадбиркорлик субъектларига маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш, илғор тажрибаларини оммалаштириш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича фаолиятига кўмаклашиш орқали одамлар турмуши фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Якунда фонд фаолиятини янги тизимга мувофиқлаштириш ҳамда келгуси вазифалар белгилаб олинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan