ЎЗБЕКИСТОН

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ЭНГ ОЛИЙ МАҚСАД”

Термиз туманлараро маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февраль кунги “Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-46-сонли қарориасосида тасдиқланганЎзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини амалга ошириш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТАСИ»нинг 1-банди талабига асосан жорий йилнинг 20-28 февраль кунлари “Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги давомида турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, 2023 йил 21 февраль куни Термиз туманлараро маъмурий судираиси А.Абдулакимов ва шу суднинг судьяси А.Алиқуловлар иштирокида Термиз шаҳридаги касб-ҳунар мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февраль кунги “Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-46-сонли қарори мазмун моҳияти юзасидан ўқувчилар иштирокида “Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида ахборот ҳамда маънавият соатлари ўтказилди.

Ўтказилган ахборот ҳамда маънавият соатларида судьялар томонидан ўқувчиларга Инсон ҳуқуқларига оид халқаро нормалар, ушбу нормаларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги талқини, Республикамизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тадбир якунида судьялар ўқувчиларнинг суд-ҳуқуқ масалаларида ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берилиб, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти янада ошириш чора-тадбирлари белгиланди.

Бу борадаги ишлар режа асосида давом эттирилмоқда.

Анвар Абдулакимов

Термиз туманлараро маъмурийсуди раиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan