ДУНЁ

Украинага ким кўпроқ ёрдам берди: АҚШми ёки Европа?

АҚШ Украинани Европага нисбатан кўпроқ қўллаб-қувватлаган. Бу ҳақда Киль халқаро иқтисодиёт институтининг навбатдаги ҳисоботида сўз боради, деб ёзади zamon.uz.

Немис таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, январь ўртасигача Вашингтон Киев учун 73.1 миллиард евро ажратган бўлса, ЕИ 54.9 миллиард ажратган. Шу билан бирга Европа давлатлари ўз аҳолиси ва иқтисодиётига Украинага қараганда 10 баробар кўп маблағ сарфлаган.

Бу масалада Германия етакчилик қилмоқда. Масалан, Берлин аҳоли ва компанияларга ажратган субсидияларининг 5 фоизига тенг маблағни Киевга ёрдам сифатида берган.

“Европаликларнинг қатъиятсизлиги — феномен. Молиявий ресурсларни тезроқ сафарбар қилиш мумкин”, – деган таҳлил гуруҳи раҳбари Кристоф Требеш.

Шу билан бирга Украина шу пайтга қадар ваъда қилинган оғир қуролларнинг камида чорак қисмини олмагани қайд этилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan