Кеча соат 18.35ларда Термиз шаҳар “Боғишамол” маҳалласида жойлашган 7 қаватли уйнинг 3-қаватида яшовчи фуқаро Х.О.нинг икки нафар фарзанди уй ичига қулфланиб қолганлиги ҳақида ФВБга хабар келиб тушди.
Аниқланишича, фуқаро Х.О.нинг фарзандлари уй ичида қулфланиб қолган. Улар ёш бўлганлиги учун хонадонда ҳар қандай кўнгилсиз ҳодиса рўй беришининг олдини олиш мақсадида бошқарма қидирув қутқарув отряди зудлик билан хонадонга етиб борган.
Хонадоннинг кириш темир эшигининг қулфи (замок) бузилганлиги сабабли хонадон кириш эшиги очиб берилиб, уй ичидаги икки нафар вояга етмаган болалар ота-онасига топширилди. ФВВ ота-оналарга ўз фарзандларини назоратсиз қолдирмасликка чақиради.