Хитойнинг материкдаги биржалари Янги йил таътилидан кейинги биринчи кунида (Хитой тақвими бўйича) коронавирус туфайли иқтисодий муаммолар билан бошланди ва 8% дан кўпроқ пасайиш билан очилди.
Тошкент вақти билан эрталаб соат саккизга келиб онлайн савдо маълумотларига кўра, Шанхай фонд биржасининг асосий индекси “Shanghai Composite” 8,1 фоизга тушиб, 2734 пунктни, иккинчи асосий Хитой фонд индекслари “Shenzhen Component” 8,4 фоизга тушиб, 9786 пунктни ташкил этди.
Таҳлилларга кўра, коронавируснинг тарқалиши сабабли Хитой иқтисодиёти 2020 йилнинг биринчи чорагида тахминан 4,5% ўсишни кўрсатиб, 1.4% га пасайиши мумкин.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, касалликнинг тарқалиши нафақат ХХР иқтисодиёти, яъни транспорт ва туризм соҳаси, маҳсулот ишлаб чиқариш соҳасига ҳам салбий таъсир қилади. Хитойнинг яқин қўшнилари Жанубий Корея ва Япония ҳам зарар кўрадилар, чунки бу давлатлар билан ишлаб чиқариш занжирлари фаол боғланган.
Хитойдан келаётган сайёҳлар оқимининг камайиши билан Tаиланд ва Вьетнамга ҳам жиддий зиён етади. Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойдаги 17 минг 238 киши пневмониянинг янги турини юқтиришган ва қурбонлар сони 361 тага етган.
Юқумли касалликларнинг аксарияти Хубей провинцияси ва унинг маъмурий маркази Ухан шаҳрида, аммо маъмурлар Хитойнинг барча ҳудудларида коронавирус билан касалланганларни аниқладилар. Вирусни ташувчилар дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатида ҳам аниқланган, улар Хитойга сафаридан сўнг касалликка чалингани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус Хитойда тарқалиши Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан халқаро миқёсда фавқулодда ҳолат сифатида тан олинган.
Манба: Ридус