ТИББИЁТ

Уфада дўсти билан гаров боғлаган одам саккиз сантиметрли михларни ютиб юборди

Бемор михларни дўсти билан гаров боғлаш оқибатида ютиб юборган.

Уфада бир киши дўсти билан гаров боғлаб, саккиз сантиметрли михларни ютиб юборди. «Бемор зудлик билан касалхонага ётқизилди, унинг ҳаётини сақлаб қолишга эришилди», деди Бошқирдистон соғлиқни сақлаш вазири Айрат Рахматуллин.

Узун михларларни ютиб юборгандан сўнг, эркакнинг ўзи тез ёрдам чақирган ва ошқозон оғриғи, кўнгил айниши ва оғизнинг қуриб қолишидан шикоят қилган. Қорин бўшлиғи органларининг рентген тасвирларини кўриб чиқиш пайтида мутахассислар бегона жисмларни аниқлашди.

Натижада шифокорлар зудлик билан лапаротомия ўтказишди ва билан узунлиги саккиз сантиметр ва диаметри тўрт миллиметр бўлган иккита темир михни қийинчилик билан чиқариб олишди.
Беморга уйига аллақачон рухсат берилди, у уйида даволанишни давом эттирмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan