ДУНЁ

КХДР давлат сирларини ҳимоя қилиш бўйича янги қонунни қабул қилди

Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) давлат сирларини ҳимоя қилишга қаратилган янги қонунни қабул қилди. Бу қарор ички тартиб-интизомни кучайтириш бўйича аниқ саъй-ҳаракатлар фонида қабул қилинди, деб хабар беради Yonhap агентлиги.

Қонун бошқа бир қатор қонунлар қатори бир кун аввал Пхеньянда бўлиб ўтган КХДР Олий халқ ассамблеяси Доимий қўмитасининг ялпи мажлисида қабул қилинди.

Корея марказий ахборот агентлиги (КМАА) таъкидлашича, «давлат сирларини ҳимоя қилиш» тўғрисидаги қонуннинг мақсади тизим ва тартиб ўрнатиш орқали миллий хавфсизлик ва «социалистик қурилиш»ни ривожлантиришга кўмаклашишдир. Агентлик қонунда қандай «давлат сири» назарда тутилгани ва бу фақат битта ёки бир нечта сир эканлиги ҳақида батафсил маълумот бермади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan