ДУНЁ

Польша Украинанинг Leopard танкларини топшириш ҳақидаги сўровини кўриб чиқмоқда — WSJ

Польша Украинанинг немис Leopard танкларини топшириш ҳақидаги сўровини кўриб чиқмоқда, деб ёзади The Wallstreet Journal нашри Польшанинг юқори мартабали дипломатига таяниб. Шу билан бирга, танкларни Украинага топшириш Берлин томонидан маъқулланиши керак.

Польша халқаро муносабатлар институти директори Славомир Дебский танкларни Украинага ўтказиш фақат вақт масаласи эканлигини таъкидлаган. «Бу Польша Жанубий Корея ва АҚШдан буюртма қилинган захира танкларни қанчалик тез қабул қилишига боғлиқ бўлади», — дейди эксперт.

Бугунги кунга қадар Польша Украинага Совет Иттифоқининг 240 дан ортиқ модернизация қилинган танкларини топширди. WSJ’га кўра, мамлакатда тахминан яна 240 дан ортиқ «қоплон» мавжуд ва Варшава уларнинг барчасини Украинага топширишни режалаштирмоқда.

Киевнинг ўтган йил баҳоридан бери жўнатаётган сўров ва музокараларига қарамай, Германиянинг ўзи Украинага Leopard танкларини юборишга шошилмаяпти.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan