ЎЗБЕКИСТОН

Бугун – Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) ташкил этилган кун

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) Президентнинг 2019 йил 2 февралдаги ПФ-5653-сон Фармони билан ташкил этилган.

Агентлик Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари ахборот соҳасида фаолиятни амалга оширувчи барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилот ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan