ХАБАРЛАР

“Human.uz” журналистлари олиб кетилди

“Human.uz” нашри директори Хуршид Далиев ва бош муҳаррири Муслим Мирзажонов ва сайтнинг бошқа ходимлари ўзини “орган ходимлари” деб таништирган инсонлар томонидан сайт офисидан олиб кетилган. Бу ҳақда нашр 27 январь куни ўзининг Telegram каналида хабар берди.

Унда айтилишича, шу куни соат 10:00 атрофида офисдаги эшиклар бузиб кирилган ва айни дамда барча маълумотлар, қурилмалар тинтув қилинмоқда.

“Human.uz сайти таҳририяти тўсатдан олиб кетилган ходимларнинг ҳеч бири билан боғлана олмаган.

Нашрнинг маълум қилинишича, сайтнинг ўзи ҳам блокланган.

Human.uz сайти офисидан олиб кетилганлар (7 нафар) ҳалигача алоқага чиқмаган. 7 соатдан бери қаердалиги айтилмаётган ушбу инсонларнинг саломатлиги ва аҳволидан уларнинг яқинлари, ҳамкасблари ва жамоатчилик қаттиқ хавотирда, эканлиги айтилмоқда.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ушбу нашр журналистларининг қўлга олиниши билан боғлиқ вазиятдан хавотирда эканлигини билдирди.

“Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушбу масала бўйича изоҳ берилишини кутамиз ҳамда журналистлар хавфсизлиги, шуниндек, уларнинг профессионал фаолиятига қонуний муносабатда бўлиниши таъминланишини сўраймиз”, — дейилади фонд матбуот хизмати ахборотида.

Ҳозирча бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан расмий маълумот берилмади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan